Георгий Кочарян Арманистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси бўлди

Георгий Кочарян Арманистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси бўлди

Арманистон президенти Ваагн Хачатурян 29 январь куни Георгий Кочарянни Арманистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлаш тўғрисида фармон имзолади.

Тайинлов бош вазирнинг таклифига биноан амалга оширилди, дейилади ҳужжатда. Элчининг қароргоҳи Арманистон пойтахти Ереванда бўлади.

У ушбу лавозимда 2019 йилдан буён Ўзбекистондаги дипломатик миссияга раҳбарлик қилиб келган Арам Григоряннинг ўрнини эгаллади.

Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги сайтидаги маълумотларга кўра, Георгий Кочарян бунгача Евроосиё минтақаси департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.