Туманнинг 2021 йил декабрдан бери бошқариб келаётган ҳокими Шерзод Қудратов ўз аризасига кўра, туман ҳокими вазифасидан озод этилди.
3 февраль кунги халқ депутатлари кенгаши йиғилишида вилоят раҳбари Адиз Бобоев Темур Маҳмудовни Оқдарё тумани ҳокими этиб тайинлаш таклифини билдирди. Номзод депутатлар томонидан маъқулланди.
Темур Маҳмудов тайинловга қадар Самарқанд вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.