Бироқ давлат раҳбари таъкидлаганидек, мавжуд суръатлар етарли эмас. Ҳар йили 200 мингга яқин янги оила ташкил топаётган бир шароитда уй-жой, йўл ва ижтимоий инфратузилмага талаб ошмоқда. 2040 йилгача бир кишига тўғри келадиган турар жой майдонини 23 квадрат метрга етказиш асосий мақсад сифатида белгиланди.
Қурилиш ишларининг кўлами кенгайгани қурилиш материаллари саноати ривожига катта туртки бериб, кўплаб ҳудудларнинг “драйвери”га айланди. Урбанизация даражаси 1991 йилдаги 40,3 фоиздан 51 фоизга етди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.