Баҳодир Худойқулов 1985 йилда туғилган, Самарқанд давлат университети ва Тошкент давлат юридик институтларини тамомлаган.
Фаолияти давомида у 2018−2024 йилларда Чироқчи тумани прокурори вазифасида ҳам ишлаган. Худойқулов тайинловга қадар Шаҳрисабз тумани прокурори лавозимида фаолият юритаётганди.
Туманнинг аввалги ҳокими Файзулла Юсупов 2025 йилнинг ноябрь ойида президент ўтказган йиғилишда камбағалликка қарши курашишда натижа қилмагани учун ўринбосарлари билан бирга ишдан олинган.
Бунгача фуқарога тарсаки туширгани учун вилоят ҳокимлиги томонидан «интизомий жазога тортилган» ва «қатъий огоҳлантирилган, шунингдек, топшириқлар ижросида назоратни сусайтиргани ва камчиликларга йўл қўйгани учун ҳайфсан ҳам олган.
Юсупов ҳокимликка 2023 йилнинг августида тайинланганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.