Ўзбекистонда махсус рўйхатдан ўтган ҚҚС тўловчилар сони 25,6 фоизга ошди

Ўзбекистонда махсус рўйхатдан ўтган ҚҚС тўловчилар сони 25,6 фоизга ошди

2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда махсус рўйхатдан ўтган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловчилари сони 252 минг 418 тани ташкил этди. Бу кўрсаткич 2025 йил 1 январь билан солиштирилганда 25,6 фоизга кўп.

Маълумотларга кўра, ҚҚС тўловчиларининг энг катта қисми савдо соҳасига тўғри келади, бу йўналишда 89,5 мингта субъект рўйхатдан ўтган. Иккинчи ўринда қишлоқ хўжалиги соҳаси бўлиб, у ерда 50 мингта ҚҚС тўловчи фаолият юритмоқда. Саноат соҳасида эса 29,5 мингта корхона ва ташкилот ҚҚС тўловчиси сифатида қайд этилган.

Шу билан бирга, айрим соҳаларда ҚҚС тўловчилари сонининг ўсиш суръатлари айниқса юқори бўлмоқда. Хизмат кўрсатиш соҳасида ўсиш 76,6 фоизни ташкил этган. Савдо соҳасида ушбу кўрсаткич 33,3 фоизга, ахборот ва алоқа соҳасида эса 23 фоизга тенг бўлган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.