Milan-Kortina — 2026 қишки Олимпия ўйинларида илк мусобақалар бошланди

Milan-Kortina-2026 қишки Олимпия ўйинларида илк мусобақалар бошланди


Бугун Италияда ўтаётган Milan–Kortina–2026 XXV қишки Олимпия ўйинларининг дастлабки беллашувларига старт берилди. Олимпия тақвимига мувофиқ, илк мусобақалар кёрлинг йўналиши бўйича саралаш учрашувлари билан бошланмоқда.

Мусобақалар Олимпия ўйинларининг расмий очилиш маросимидан олдин ўтказилаётган спорт турларини ўз ичига олган. Қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими 6 февраль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Milan–Kortина–2026 қишки Олимпия ўйинлари Италиянинг Милан ва Кортіна-д’Ампеццо шаҳарларида ҳамда бир қатор бошқа минтақаларда ташкил этилмоқда. Беллашувлар давомида спортчилар қишки спорт турларининг барча йўналишлари бўйича медаллар учун баҳс олиб боради.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.