Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатларни, хусусан, парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Томонлар икки мамлакат халқларини муштарак тарих, маданий алоқалар ва умумий қадриятлар боғлаб туришини таъкидлаб, сўнгги йилларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорлик изчил кенгайиб бораётганини қайд этдилар.
Учрашувда 2025 йилда Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг Ўзбекистонга амалга оширган илк давлат ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги босқични бошлаб бергани алоҳида таъкидланди. Ушбу ташриф доирасида имзоланган ҳужжатлар ва қабул қилинган “йўл харитаси” бугунги кунда изчил амалга оширилаётгани қайд этилди.
Музокараларнинг муҳим жиҳатларидан бири инсонпарварлик ва бошпана масалалари бўлди. Мажлис ал-Аъян Раиси Файсал Акиф ал-Файез Ўзбекистон томонидан юзлаб фаластинликларга бошпана берилиб, уларга ижтимоий ҳимоя ва инсонпарварлик ёрдами кўрсатилаётганини юксак баҳолади. У бу борада Ўзбекистоннинг позициясини Яқин Шарқ минтақаси мамлакатлари номидан самимий миннатдорлик билан эътироф этди.
Шу билан бирга, учрашувда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни жадаллаштириш, ҳукуматлараро қўшма комиссия фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Томонлар иқтисодий лойиҳаларни кенгайтириш ва қулай инвестиция муҳитини яратиш ҳар икки давлат манфаатларига мос эканини таъкидладилар.
Маданий-гуманитар, таълим, туризм ва диний-маърифий йўналишлар билан бир қаторда, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва кончилик соҳал
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.