Исломободда Покистон Президенти Асиф Али Зардорий, Бош вазир Шаҳбоз Шариф ҳамда Мудофаа кучлари Олий Бош қўмондони — фельдмаршал Асим Мунир билан олий даражадаги музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, Ўзбекистон–Покистон Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Мулоқотлар марказида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари туради. Сиёсий мулоқотни кенгайтириш, ҳукуматлар, парламентлар, ишбилармон доиралар ҳамда ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилади.
Тарафлар ўзаро товар айирбошлашни ошириш, саноат кооперацияси, транспорт ва инфратузилма, туризм соҳаларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликни давом эттириш масалаларини муҳокама қилади.
Шу билан бирга, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади. Музокаралар якунида Қўшма декларация ва устувор йўналишлар бўйича муҳим келишувлар имзоланиши кутилмоқда.
Ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти икки мамлакат етакчи ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида ўтадиган қўшма бизнес форумида ҳам қатнашади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.