Вазир ва ҳокимликка номзодларга коррупцияга қарши кураш режасини тақдим этиш талабини қўйиш режалаштирилмоқда

Вазир ва ҳокимликка номзодларга коррупцияга қарши кураш режасини тақдим этиш талабини қўйиш режалаштирилмоқда

Сенатнинг 5 февралдаги ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни маъқулланди. Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 7 октябрда қабул қилинганди.

Қонунга кўра, ҳукумат аъзоси ҳамда ҳоким лавозимига номзодлар энди коррупцияга қарши курашиш бўйича ўз режаларини тақдим этишлари шарт бўлади.

«Бу талаб, аввало, номзоднинг шахсий масъулиятини, уларнинг ҳалоллик ва очиқликка содиқлигини белгилайди. Ушбу норма амалий жиҳатдан жуда муҳим деб биламан. Чунки ҳар бир мансабдор шахс фақат ўз соҳасига оид вазифаларни эмас, балки коррупцияга қарши курашиш йўналишидаги давлат сиёсатини ҳам тўлиқ тушуниб, амалда қўллаши зарур», — деди маърузага чиққан сенатор Абдулҳаким Эшмуродов.

Шунингдек, қонун билан «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги қонунларга номзодлар томонидан фаолият дастури билан бирга коррупциянинг олдини олиш режасини ҳам тақдим этиш талаби жорий этилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.