Ўзбекистон ва Покистон ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди

Ўзбекистон ва Покистон ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Мудофаа кучлари бош қўмондони — Қуролли кучларнинг қуруқликдаги қўшинлари қўмондони, фельдмаршал Асим Мунир билан учрашди, деб хабар берди президент матбуот хизмати.

Учрашув «Глобал саноат ва мудофаа ечимлари» компаниясининг бош қароргоҳида бўлиб ўтди.

Томонлар ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, бугунги кунда хавфсизликка таҳдид солаётган хавф-хатарларга қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон ва Покистон ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди
Икки мамлакатнинг етакчи мудофаа саноати корхоналари ўртасидаги кооперация алоқаларини фаоллаштириш, ҳарбий мутахассисларни тайёрлаш дастурларини кенгайтириш, тажриба алмашиш ва қўшма ўқув тадбирларини ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

Транспорт ва логистика соҳасида истиқболли инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш масалалари ҳам кун тартибида бўлди.

Томонлар ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш бўйича алоҳида «йўл харитаси»ни тайёрлашга келишиб олди.

Учрашувдан сўнг Ўзбекистон президентига «Глобал саноат ва мудофаа ечимлари» компаниясининг ишланмалари, жумладан, замонавий Покистон ҳарбий техникаси ва қуроллари намуналари тақдим этилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.