Исломободда Тошкент кўчаси ва Бобур боғи очилади

Исломободда Тошкент кўчаси ва Бобур боғи очилади

Исломободдаги кўчалардан бирига Тошкент, у ерда янги ташкил этилган паркка эса ҳарбий саркарда, шоир ва сиёсатчи Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи берилди. Маросим 5 февраль куни Покистон пойтахтида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи доирасида бўлиб ўтди.

Исломободда Тошкент кўчаси ва Бобур боғи очилади
Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф ушбу қарор икки мамлакат ўртасидаги яқин тарихий ва маданий алоқаларни акс эттириши ва Ўзбекистон-Покистон кўп қиррали ҳамкорлигининг стратегик даражасини тасдиқлашини таъкидлади.

Исломободда Тошкент кўчаси ва Бобур боғи очилади
У Тошкент кўчаси ва Бобур боғи томонларнинг халқлар ўртасидаги дўстлик ва ўзаро меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамлашга бўлган ўзаро садоқатининг яққол рамзига айланишини таъкидлади.

Gazeta аввалроқ шу куни икки раҳбар Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилишини ўтказганини хабар қилганди. Улар Ишбилармонлар кенгаши, Ҳудудлараро форум, экспертлар кенгашини ташкил этишга келишиб олди. Салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.