Ушбу чоралар Жаҳон ҳайвонлар саломатлигини муҳофаза қилиш ташкилоти (WOAH) маълумотлари ҳамда очиқ манбаларда Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатида эпидемиологик вазият ноқулай экани ҳақида келтирилган ахборотлар асосида қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Ҳиндистоннинг бутун ҳудудидан тирик ҳайвонлар ва паррандаларни импорт қилиш тақиқланади, шунингдек, Ғарбий Бенгалия штати ҳудудидан давлат ветеринария назорати остида бўлган барча турдаги маҳсулотларни олиб кириш ҳам ман этилади. Бунда фақат халқаро транзит истисно ҳисобланади.
Шу билан бирга, зарур ҳолларда эпизоотик жиҳатдан барқарор ҳудудлардан маҳсулот олиб кириш масалалари давлат ветеринария хизмати томонидан ҳар бир ҳолат алоҳида тартибда кўриб чиқилиши қайд этилган.
Нипах вируси юқори хавфли патогенлар қаторига киради. Унга қарши вакцина ҳам, махсус даволаш усули ҳам мавжуд эмас. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ушбу вирусдан ўлим кўрсаткичи 40 фоиздан 70 фоизгача етади. Одамларга юқиши кам ҳолларда учрайди ва кўпинча учувчи кўршапалаклар билан бевосита алоқа қилиш ёки зарарланган меваларни истеъмол қилиш орқали содир бўлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.