Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Конституциявий суд судьяси этиб қайта сайланди

Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Конституциявий суд судьяси этиб қайта сайланди

Сенат ялпи мажлисида Мирзо-Улуғбек Элчиевич Абдусаломов Ўзбекистон Конституциявий судининг судьяси этиб қайта сайланди, дея хабар бермоқда юқори палата матбуот хизмати.

Мирзо-Улуғбек Абдусаломов 1952 йилда туғилган, Тошкент давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги — ҳуқуқшунос, юридик фанлар номзоди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист.

У 1995−2004 йиллар мобайнида Олий хўжалик судининг раиси, 2004−2005 йилларда Конституциявий суди раиси лавозимларида ишлаган, 2005 йилнинг 7 майидан 2021 йилнинг 5 февралига қадар Марказий сайлов комиссиясининг раиси лавозимида фаолият юритган.

Абдусаломов ҳозирги лавозимида 2021 йил 5 февралдан буён ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил январида Конституциявий суди тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, Конституциявий суднинг судьялари қайта сайланиш ҳуқуқисиз 10 йиллик муддатга сайланади. Илгари биринчи марта 5 йилга, иккинчи марта 10 йилга сайланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.