Хорижга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар 2000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди

Хорижга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар 2000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди


Консалтинг фирма раҳбари 2001 йилда туғилган маҳаллий фуқарони Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб, 10 минг АҚШ доллари талаб қилган. У олдиндан 1,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Наманган шаҳрида фаолият юритувчи яна бир консалтинг фирма иш юритувчиси танишлари орқали Тўрақўрғон туманида яшовчи 1998 йилда туғилган фуқарони Латвияга ишга жўнатишни ваъда қилиб, 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мутахассислар хорижда ишлаш масаласида фақат расмий ва лицензияга эга ташкилотлар орқали мурожаат қилиш зарурлигини таъкидламоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.