Тошкентда ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилгани сабабли олти туманда жойлашган етти та бино вақтинча ёпилди

Тошкентда ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилгани сабабли олти туманда жойлашган етти та бино вақтинча ёпилди


Тошкентда ёнғин хавфсизлиги бўйича ўтказилган текширувлар якунларига кўра, инсонлар ҳаётига хавф туғдирадиган қўпол қоидабузарликлар аниқланган етти та бино ва хонанинг фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилишича, пойтахтда фуқароларнинг оммавий бўлишига мўлжалланган объектларда режали текширувлар ўтказилган. Тадбирлар давлат ёнғин назорати органлари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилган.

Текширувлар давомида Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Яккасарой, Янгиҳаёт, Юнусобод ва Яшнобод туманларида ёнғин хавфсизлиги талабларининг жиддий бузилиши ҳолатлари аниқланган. Шу муносабат билан етти та объект фаолияти камчиликлар тўлиқ бартараф этилгунига қадар вақтинча тўхтатилди.

Идорада қайд этилишича, мазкур объектлар эгалари ва тадбиркорлар аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш ҳамда биноларни белгиланган меъёрларга мослаштириш чораларини кўрмоқда. Қайта текширувдан сўнг объектлар фаолиятини тиклаш мумкин бўлади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.