Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги оширилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, 2026 йил 1 июлдан “Сувхўжаликназорат” инспекцияси тадбиркорлик субъектларида текширувларни боди-камералардан фойдаланган ҳолда амалга оширади.
Шунингдек, инспекция фаолиятида учувчисиз учиш аппаратлари — дронлардан фойдаланишга рухсат берилди. Мазкур янгиликлар назорат жараёнларида очиқлик ва ҳисоботдорликни ошириб, коррупция хавфини камайтиришга хизмат қилади.