Лойиҳа қурилиши тахминан тўрт йил давом этди, боғ майдони қарийб 32 гектарни ташкил қилади. Ҳудудда ресторанлар, савдо зоналари ва 28 та аттракцион жойлашган бўлиб, улардан учтаси аллақачон жаҳон рекордларини ўрнатган.
Асосий диққатга сазовор иншоот Falcon’s Flight номли америкалик горкалар бўлиб, у дунёдаги энг баланд, энг тез ва энг узун аттракцион ҳисобланади. Унинг тезлиги соатига 250 кмгача етади. Шунингдек, Iron Rattler ва Spitfire аттракционлари ҳам ташриф буюрувчилар эътиборини тортмоқда.
Келгусида ушбу ҳудудда киберспорт аренаси, стадион ва аквапарк қурилиши ҳам режалаштирилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.