Германия инвестициялари Ўзбекистонда технологик модернизацияга қандай ҳисса қўшмоқда

Германия инвестициялари Ўзбекистонда технологик модернизацияга қандай ҳисса қўшмоқда

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказиэксперти Германия инвестицияларининг Ўзбекистонни технологик модернизация қилишдаги роли кучайиб бораётганини таъкидлади.

Германия Ўзбекистон иқтисодиётида асосий инвесторлардан бири сифатида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда. Хусусан, 2024 йилда Германия Федератив Республикасидан киритилган инвестициялар ҳажми 1,37 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Асосий инвестициялар саноат, энергетика ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳаларига йўналтирилди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази эксперти Абдурашид Бозоров Марказий Осиё ва Германия аналитик марказлари форумида сўзга чиқиб маълум қилди.


Марказий Осиё халқаро институтидаОХИ) «Марказий Осиё ва Германия аналитик марказлари форуми: ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари» мавзусида онлайн-форум бўлиб ўтди.

Тадбирда Иқтисодий тадқиқотлар ваислоҳотлар маркази (Марказ) сектор мудириАбдурашид Бозоров маъруза билан иштирок этди. Эксперт сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги муносабатлар барқарор ижобийдинамикани намоён этаётганини, сиёсий мулоқотфаоллашаётгани, савдо-иқтисодий ҳамкорликкенгайиб бораётгани, шунингдек, гуманитар ватаълим соҳаларидаги алоқалармустаҳкамланаётганини таъкидлади.

Қайд этилдики, Германия бугунги кундаЎзбекистоннинг асосий ташқи иқтисодийҳамкорларидан бири ҳисобланиб, товар айирбошлаш ҳажми бўйича 7-ўринни эгаллайди. 2025 йилда ўзаро савдо ҳажми 1,4 млрд долларгаетди ва бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 2,3 баробар ошди, Ўзбекистон экспорти эса қарийб 4,5 баробарга ўсди. Импорт таркибининг асосинимиллий саноатни модернизация қилишга хизматқилаётган юқори технологик саноат маҳсулотлари, ускуналар, кимёвий маҳсулотлар ва транспорт воситалари ташкил этади.

Шунингдек, инвестицион ҳамкорлик ҳам изчилравишда кенгайиб бораётгани таъкидланди. 2026 йил январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда Германия капитали иштирокидаги 225 та корхона фаолиятюритмоқда. Фақат 2024 йилнинг ўзида Германия инвестициялари ва кредитлари ҳажми 1,37 млрд долларни ташкил этди. Асосий сармоялар саноат, энергетика, кончилик ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳаларига йўналтирилди. Шу билан бирга, соғлиқни сақлашнимолиялаштиришни ўз ичига олган ижтимоийлойиҳаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Эксперт таъкидлашича, Берлин саммитиякунлари бўйича қабул қилинган 2024–2030 йилларга мўлжалланган Қўшма декларация ҳамкорликнинг узоқ муддатли институционал кун тартибини шакллантиради. У “яшил” энергетика, иқлим ўзгаришига мослашиш, транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш ҳамдагуманитар алмашинувларни кенгайтириш кабийўналишларни қамраб олади.

Истиқболли ҳамкорлик йўналишлари сифатидаўзбек маҳсулотлари экспортини Германия бозоригаошириш, немис технологияларини жалб этганҳолда тўқимачилик тармоғини модернизация қилиш, тери-пойабзал саноатида кооперацияниривожлантириш, медицина кластерларини ташкилэтиш ҳамда Pharma Park ҳудудида ишлабчиқаришни локаллаштириш масалалари алоҳидақайд этилди.

Германия инвестициялари Ўзбекистонда технологик модернизацияга қандай ҳисса қўшмоқда
Алоҳида эътибор “яшил” иқтисодиётлойиҳаларига қаратилди. Жумладан, қуёшпанелларини қайта ишлаш, водород энергетикасини ривожлантириш ҳамда стратегикаҳамиятга эга хомашё ресурсларини қайта ишлашмасалалари қайд этилди.

Шунингдек, шаҳар мобиллиги соҳасидагиҳамкорлик имкониятлари, хусусан Тошкент шаҳрижамоат транспортини модернизация қилиш, немискомпаниялари иштирокида муҳандислик варақамли ечимларни жорий этиш масалаларибелгилаб ўтилди.

Якунда эксперт ўзбек-германҳамкорлигининг мустаҳкам пойдевориаллақачон яратилганини таъкидлаб, кейингибосқичда ишлаб чиқаришни локаллаштириш, қўшилган қиймат занжирлариниривожлантириш ҳамда инвестицион-технологикшерикликни кенгайтириш орқаликооперацияни чуқурлаштириш устувор вазифаэканини қайд этди. Бу эса барқарор иқтисодийўсиш учун янги уфқларни очиб беради.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар

Жамоатчилик билан алоқалар сектори

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.