Ўтказилган текширувлар натижасида 32 та бино, иншоот ва хоналарда ёнғин хавфсизлиги талаблари қўпол равишда бузилгани аниқланган. Мазкур камчиликлар инсонлар ҳаёти ва соғлиғига хавф солиши мумкинлиги сабабли, ушбу объектларнинг иш фаолияти аниқланган нуқсонлар бартараф этилгунига қадар вақтинчалик тўхтатилган.
Айни пайтда иш фаолияти чекланган объектлар эгалари ва тадбиркорлар томонидан аниқланган камчиликлардан тегишли хулоса чиқарилиб, уларни қисқа муддатларда бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.