Милан — 2026 қишки Олимпия ўйинларининг олтин медали тарихдаги энг қиммат медалга айланди

Милан-2026 қишки Олимпия ўйинларининг олтин медали тарихдаги энг қиммат медалга айланди

Тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси ташкилотчиларининг таъкидлашича, мусобақа учун жами 1146та медал тайёрланган. Шуларнинг 245таси олтин ҳисобланади. Чемпионлар 506 грамм оғирликдаги совринни қабул қилиб олади. Шундан 5 грами соф олтин ҳисобланса, қолгани кумушдан иборат. Сўнгги пайтдаги олтиннинг нархи кескин кўтарилгани сабабли, ушбу мукофот Олимпия ўйинлари тарихидаги энг қиммат совринга айланди.

Турли мамлакатларда Олимпия совриндорлари давлат томонидан жиддий молиявий бонусларга эга бўлади. Энг катта мукофот Гонгконгда ҳисобланади. Ушбу мамлакат вакиллари 768 минг доллар мукофот пулини қўлга киритади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.