Пенсия тайинлашни автоматлаштириш босқичма-босқич давом эттирилади

Пенсия тайинлашни автоматлаштириш босқичма-босқич давом эттирилади


Ўзбекистонда пенсия тайинлаш тизимини рақамлаштириш ва автоматлаштириш жараёни изчил давом эттирилмоқда. Ҳозирги кунда ёшга доир пенсиялар — эркаклар учун 60 ёшдан, аёллар учун 55 ёшдан, шунингдек ногиронлик пенсиялари фуқароларнинг алоҳида мурожаатисиз, проактив шаклда тайинланмоқда.

Амалдагӣ қонунчиликка мувофиқ айрим тоифадаги фуқаролар учун муддатидан аввал пенсияга чиқиш ҳуқуқи сақланиб қолган. Хусусан, 20 йил иш стажига эга бўлган аёллар 54 ёшдан бошлаб ёшга доир пенсия олиш имкониятига эга. Шунингдек, технология ва ишлаб чиқаришдаги ўзгаришлар, штат қисқариши ёки корхона тугатилиши сабабли ишдан бўшатилган ҳамда ишсиз деб эътироф этилган шахслар пенсия ёшига 2 йил қолганда пенсияга чиқиши мумкин.

Пенсия тизимини тўлиқ рақамлаштириш мақсадида 2026 йилдан бошқа турдаги пенсияларни ҳам проактив шаклга ўтказиш назарда тутилган қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди. Унга кўра, имтиёзли пенсияларни ҳам фуқаролар мурожаатисиз тайинлаш механизми жорий этилиши режалаштирилмоқда.

Шу билан бирга, ҳужжат лойиҳасида пенсия ёшини ўзгартириш бўйича ҳеч қандай таклифлар киритилмаган. Амалдаги ҳуқуқ ва имтиёзлар сақлаб қолинган ҳолда, пенсияларни инсон омилисиз, автоматлаштирилган тартибда тайинлашга устувор аҳамият қаратилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.