Жиззах вилоятида аҳоли ҳовлиларини сел сувлари босди

Жиззах вилоятида аҳоли ҳовлиларини сел сувлари босди

Бугун, 14 февраль куни соат 04:53 да Жиззах вилояти Фориш туманида қисқа муддатли кучли ёмғир натижасида Қизилқум қишлоғида сел оқимлари кузатилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, сел сувлари Қизилқум қишлоғидаги «Эрали» кўчасида жойлашган тахминан 30 та турар жойнинг ҳовлилари ва томорқа ерларига кирган.

Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш учун барча зарур куч ва техникалар жалб этилган.

Воқеа натижасида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар йўқ.

Вазият вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси назорати остида.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.