Пойтахт ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати маълумотига кўра, авария 15 февраль куни соат 09:00 атрофида Қипчоқ ва Қурувчилар кўчалари кесишмасида юз берган. Илгари ҳодиса ер усти метронинг «Строителей» бекати яқинида содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Кучли зарба оқибатида Lacetti автомобили иккига бўлиниб кетган — унинг орқа қисми бир неча метр узоқликка учиб кетган.
Идора маълумотига кўра, авария натижасида Lacetti ҳайдовчиси ва бекатда турган пиёда жароҳат олган. Уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда ушбу ЙТҲ юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда, воқеанинг барча ҳолатлари аниқланмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.