Ҳилола Умарова мактаб таълими вазири ўринбосари — педагогика университети ректори бўлди

Ҳилола Умарова мактаб таълими вазири ўринбосари — педагогика университети ректори бўлди

Ҳилола Уктамовна Умарова мактабгача ва мактаб таълими вазирининг педагогик таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори лавозимига тайинланди.

Ҳилола Умарова 2025 йил июль ойидан бугунга қадар Президент администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. Унинг ўрнини Илхом Сираджев эгаллади.

Умарова 1988 йилда туғилган, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. 2019 йилда Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети бош менежери, 2020 йилда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб директори, 2020−2022 йилларда Президент таълим муассасалари агентлиги директори лавозимларида ишлаган.

2023−2025 йилларда у мактабгача ва мактаб таълими вазири бўлган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.