Туркиянинг Тошкентдаги элчихонаси маслаҳатчиси, Туркия Дин ишлари бўйича бошқармаси вакили Маҳмуд Турк интервьюсида Рамазон ойи қардошлик ришталарини ва маънавий бирдамликни мустаҳкамлайдиган давр эканини таъкидлади.
«Рамазон ойи Туркияга ҳам, қардош Ўзбекистон халқининг ўзига ҳам барака олиб келсин. У барча туркий ва мусулмон мамлакатларга осойишталик ва фаровонлик насиб этсин. Бизнинг биродарлигимиз янада мустаҳкам бўлсин. Ўзбекистонда Рамазон айниқса чиройли ўтмоқда. Бу даврдаги анъанавий оилавий одатлар катта таассурот қолдиради: оила аъзолари бир дастурхон атрофида йиғилади, катталар ва болаларга ҳурмат кўрсатилади. Қуръон тиловатлари ва таравих намозлари эркин адо этилмоқда. Булардын барчаси бизда катта шодлик ҳиссини уйғотади», — деб таъкидлади Маҳмуд Турк.
Маҳмуд Турк Рамазон ойини Ўзбекистонда ўтказаётганидан мамнун ва ўзбек халқини муқаддас ой билан самимий муборакбод этди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.