Санкт-Петербургда болани қутқарган юртдошимиз «Жасорат» медали билан тақдирланди

Санкт-Петербургда болани қутқарган юртдошимиз «Жасорат» медали билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига мувофиқ, юртдошимиз Ибадуллаев Хайрулло Сайдуллаевич «Жасорат» медали билан мукофотланди.

Қайд этилишича, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида содир бўлган фавқулод вазиятида у ўз жони ва саломатлигини хавф остига қўйган ҳолда кўп қаватли уйнинг юқори қисмидан қулаётган ёш болага амалий ёрдам кўрсатган. Тезкор ва жасоратли ҳаракатлар натижасида боланинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Мазкур воқеада Ибадуллаев Хайрулло Сайдуллаевич халқимизга хос юксак жасорат, қаҳрамонлик ва фидойилик фазилатларини яққол намоён этгани алоҳида таъкидланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.