Россияда болани қутқарган ўзбекистонликка 1 миллион рубль миқдорида мукофот топширилди

Россияда болани қутқарган ўзбекистонликка 1 миллион рубль миқдорида мукофот топширилди

Ўзбекистон фуқароси Хайрулло Ибадуллаев Россияда болани қутқаргани учун Тигран Кеосаян номидаги мукофот билан тақдирланди. Мукофот миқдори бир миллион рублни ташкил этади. Бу ҳақда RT телеканали бош муҳаррири Маргарита Симоньян маълум қилди.

Ибадуллаев ушбу мукофотнинг тўртинчи лауреати бўлди. Унинг сўзларига кўра, олинган маблағлар Ўзбекистондаги оиласи эҳтиёжларига — уй қуриш ва отасини даволашга йўналтирилади.

Аввалроқ у кўрсатган жасорати учун Президент Шавкат Мирзиёев томонидан «Жасорат» медали билан ҳам тақдирланган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.