Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов Смольнийда еттинчи қаватдан қулаб тушган болани қутқарган ўзбекистонлик фаррош Хайрулло Ибадуллаевни тақдирлади. Бу ҳақда шаҳар маъмурияти матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда қайд этилишича, губернатор Александр Беглов Смольнийда ўтказилган маросимда қўл меҳнати мутахассиси Хайрулло Ибадуллаевга болани қутқариш чоғида кўрсатган мардлик ва фидойилиги учун «Қутқаришда жасорат учун» кўкрак нишонини топширган.
Маросим чоғида Беглов унинг жасоратини юксак баҳолаб, «Сиз ўзингизни ўйламадингиз. Ўзингиз жароҳат олдингиз, аммо етти ёшли боланинг ҳаётини сақлаб қолдингиз. Бутун шаҳримиз сизга катта раҳмат айтади. Бундай эзгулик ҳеч қачон унутилмайди. Оилангиз сиз билан фахрланиши мумкин», дея таъкидлаган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.