Компания баёнотида қайд этилишича, яқин ҳафталарда асосий эътибор ўтиш жараёнини имкони қадар ташкил этишга қаратилади. Жумладан, расмийлаштирилган буюртмалар бажарилади, қайтаримлар ва бонус кредитлар қайта ишланади, қўллаб-қувватлаш хизмати эса фойдаланувчилар учун очиқ қолади.
2014 йилда ташкил этилган ва 30 дан ортиқ мамлакатда фаолият юритаётган Wolt қарор осон қабул қилинмаганини таъкидлади. Компания маълумотига кўра, Ўзбекистон бозоридаги шароит хусусиятлари туфайли сервис сифатини ўз стандартлари даражасида барқарор таъминлаш имкони бўлмаган.
Шунингдек, компания ҳозирча Ўзбекистон бозорига қайта кириш режаси йўқлигини маълум қилди. Wolt вакилларига кўра, ривожланиш стратегияси доирасида инвестиция устуворликлари қайта кўриб чиқилмоқда ва барқарор узоқ муддатли бизнес-моделни шакллантириш мумкин бўлган бозорларга эътибор қаратилади.
5 мартдан янги буюртмалар қабул қилинмайди. Бироқ аккаунтлар ва аввалги буюртмалар билан боғлиқ масалалар бўйича қўллаб-қувватлаш хизмати ишлашда давом этади.
Фойдаланувчилар аккаунтлари сақланиб қолади ва сервис мавжуд бўлган бошқа мамлакатларда фойдаланиш мумкин бўлади. 4 мартга қадар ишлатилмаган обуналар, кредитлар ва акциялар автоматик равишда тўлов усулига қайтарилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.