Жарима хатларини етказиб бериш хизмати тўхтатилади

Жарима хатларини етказиб бериш хизмати тўхтатилади


Республикада “Хавфсиз шаҳар” концепцияси доирасида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун расмийлаштирилган маъмурий баённомаларни анъанавий тарзда етказиб бериш хизмати тўхтатилади.

Қарорга кўра, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситалари орқали расмийлаштирилган жарима қарорларини етказиш жараёни тўлиқ рақамлаштирилади. Бу орқали инсон омилини камайтириш, тизим шаффофлиги ва ишончлилигини ошириш ҳамда аҳоли учун қулайлик яратиш мақсад қилинган.

Синов тариқасида қарорларнинг кўчирма нусхаси ва унга илова қилинган материаллар давлат хизматлари портали, шунингдек бир қатор мобил иловалар орқали юбориш амалиёти йўлга қўйилди. Қарор расмийлаштирилиши билан 6079 қисқа рақамидан СМС-хабарнома юборилади.

Агар СМС-хабарнома келмаса, фуқаролар давлат хизматлари портали орқали телефон рақамини рўйхатдан ўтказиши мумкин. Шундан сўнг барча хабарномалар автоматик равишда етказилади.

Мазкур рақамли хизматлардан фойдаланиш вақти чекланмаган бўлиб, қўшимча ҳужжат тақдим этиш талаб этилмайди. Қарор расмийлаштирилган заҳоти барча материаллар билан танишиш ва белгиланган муддатларда жаримани тўлаш имконияти яратилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.