Ўзбекистон Лесото билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

Ўзбекистон Лесото билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

27 март куни Нью Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Лесото ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюнике имзоланди, деб хабар берди «Дунё» АА.

Лесото қироллиги Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 166-давлат бўлди.

Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ҳамда Лесотонинг БМТдаги миссияси раҳбари Матете Нена имзолади.

Суҳбат чоғида халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида яқин ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро манфаатли йўналишларни излаш бўйича икки томонлама алоқаларни давом эттиришга келишиб олди.

Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Саидовнинг сентябрдаги АҚШга ташрифи чоғида Сент Люсия, Кения ва Палау билан дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги ҳужжатлар имзоланган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.