Мусобақа жойи ва муддати:
Мусобақа Кипрнинг Пегея шаҳрида, «Cap St Georges Hotel and Resort» меҳмонхонасида 29 мартдан 16 апрелгача бўлиб ўтади.
Система ва формат:
- мусобақада 8 та энг кучли шахматчи иштирок этади.
- ҳар бир иштирокчи айлан тартибда иккита даврада ўйнайди — яъни ҳамма бир-бири билан икки маротаба учрашади.
Мақсад:
- Мусобақа ғолиби кейинги босқич — Жаҳон чемпионлиги учун амалдаги чемпион Гукеш Доммаражу билан жаҳон тожи учун баҳс олиб боради.
Мусобақада қуйидаги шахматчилар иштирок этади:
Фабиано Каруана (АҚШ, 2793)
Хикару Накамура (АҚШ, 2810)
Аниш Гири (Нидерландия, 2753)
Вэй Йи (Хитой, 2754)
Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон, 2745)
Рамешбабу Прагнанандҳа (Ҳиндистон, 2741)
Андрей Есипенко (Россия, 2698)
Маттиас Блюбаум (Германия, 2695)
Биринчи турда Жавоҳир Синдаров россиялик Андрей Есипенкога қарши оқ доналарда ўйнайди. Баҳс Тошкент вақти билан 17:30 да старт олади.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.