Толибон Марказий Осиё мамлакатларига таҳдид солмасликка ваъда берди

Толибон Марказий Осиё мамлакатларига таҳдид солмасликка ваъда берди

Толибон вакиллари Афғонистон Марказий Осиё мамлакатлари учун таҳдид туғдирмаслигини ва ўз ҳудудидаги террористик гуруҳларни жиловлаш ниятида эканини маълум қилди.

Бу ҳақда Афғонистон ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақий «Афғонистон — Марказий Осиё маслаҳат мулоқоти» учрашувида баёнот берди. У таъкидлашича, минтақа хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳар қандай кучлар қабул қилинмайди ва ҳеч ким мамлакат ҳудудидан қўшни давлатларга қарши фойдалана олмайди.

Муттақийнинг сўзларига кўра, афғон томони Покистон билан муносабатлардаги кескинликни камайтириш бўйича ҳам чоралар кўрмоқда ва Кобул ҳамда Исломобод ўртасидаги музокараларда иштирок этмоқда.

Унинг таъкидлашича, Афғонистон муаммолар манбаи эмас, балки минтақавий ҳамкорликда ишончли шерик бўлишга интилмоқда. Шунингдек, мамлакат халқаро ташаббусларда фаол иштирок этиш ва хавфсизликни таъминлаш ниятида.

Ташқи ишлар вазири Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистонга ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди ва Афғонистон Марказий ҳамда Жанубий Осиё ўртасида боғловчи бўғинга айланишни мақсад қилганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Афғонистон билан фармацевтика савдосини 500 миллион долларгача оширишни режалаштирмоқда. Шу мақсадда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Афғонистон саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизий билан учрашув ўтказди.

ш

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.