Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги Амир Темур хиёбонига ташриф буюриб, Соҳибқирон ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.
Юртимизда Амир Темурнинг 690 йиллиги кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан турли маънавий-маърифий ва маданий тадбирлар ўтказилмоқда. Амир Темур миллий давлaтчиликни тиклаб, буюк салтанат барпо этган тарихий шахсдир. Унинг “Куч – адолатда” деган ғояси бугун ҳам долзарб. Мамлакатимизда темурийлар меросини ўрганиш ва тарғиб этишга катта эътибор қаратилмоқда. Пойтахтда халқаро анжуманлар ташкил этилмоқда. Тадбир якунида Президент хиёбонда кўчат экиб, ободонлаштириш ишларига эътибор қаратди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.