Номзодлар турнири. Жавоҳир Синдаров Блюбаумга қарши ўйинда ғалабани қўлдан чиқарди

Номзодлар турнири. Жавоҳир Синдаров Блюбаумга қарши ўйинда ғалабани қўлдан чиқарди

Кипрда ўтказилаётган шахмат бўйича 2026 йилги Номзодлар турнири ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров учун муваффақиятли давом этмоқда. Мусобақанинг 9-турида Синдаров германиялик Матиас Блубаум билан баҳс олиб борди.

Германиялик шахматчи, кутилмаганда, ўз одатига хилоф равишда, ҳужумкор ўйин намойиш этди. Бунинг оқибатида у кичик хатоларга йўл қўя бошлади. Синдаров эса тўғри ҳимояланиб, қарши ҳужумга ўтди. 25-юришга келиб компьютер Жавоҳирнинг ғалаба қозониш имкониятини 4 баллга баҳолади (яъни битта сипоҳ устунлигини қайд этди). Аммо, айнан 25-юришда Синдаров Фарзин b7 юришини кўрмай қолди. Оқибатда фарзинлар ва баъзи енгил сипоҳлар алмашиб кетди ва вазият дурангга айланиб қолди.

Номзодлар турнири. Жавоҳир Синдаров Блюбаумга қарши ўйинда ғалабани қўлдан чиқарди
Ҳар икки шахматчи 59-юришдан сўнг дурангга рози бўлди. Ушбу натижа эвазига Жавоҳир 7 очко билан турнир жадвалидаги пешқадамлигини сақлаб қолди.

Мусобақада 4,5 очко билан 2 ва 3-ўринни эгаллаб турган Фабиано Каруана ва Аниш Гири ўртасидаги ўйинда, кутилмаганда, нидерландиялик шахматчининг қўли баланд келди. Натижа Гири 5,5 очко тўплаган ҳолда Синдаров билан орадаги фарқни 1,5 очкога қисқартирди.

Эслатиб ўтамиз, 15 апрелга қадар давом этадиган ушбу турнир ғолиби амалдаги Жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражуга қарши шахмат тожи учун кечадиган баҳсда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. 700 минг АҚШ доллари миқдоридаги соврин жамғармасига эга мусобақа икки даврадан (14 та тур) иборат.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.