Меҳмонни Бухоро халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Миллий куй-қўшиқ ва рақслардан иборат кутиб олиш маросими бўлди. Икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр ижросида давлат мадҳиялари янгради.
Бугун етакчилар икки томонлама музокара ўтказадилар. Шунингдек, Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қилиш, саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ҳамда бошқа тадбирлар режалаштирилган.






© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.