Президент: «Миллий маданиятимизни янги босқичга олиб чиқишига ишончим комил»

Президент: «Миллий маданиятимизни янги босқичга олиб чиқишига ишончим комил»

Шавкат Мирзиёев 15 апрель — Маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларини табриклади.

Давлат раҳбари соҳанинг барча ходимлари, санъат усталари ва ёш ижрочилар «ўзининг бетакрор истеъдоди, билим ва маҳорати билан эл-юртимизга сидқидилдан хизмат қилиб келаётганини» таъкидлади.

Президент маданият ва санъат соҳасини маънавий тарбия воситаси ва креатив иқтисодиётнинг муҳим тармоғи сифатида ривожлантириш, ижодий индустрияни қўллаб-қувватлаш, маданий хизматлар бозорини ривожлантириш ҳамда соҳа маҳсулотлари экспортини кенгайтиришни долзарб вазифалар сифатида санаб ўтди.

2030 йилгача Ўзбекистон креатив иқтисодиётнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 5 фоизга етказишни мақсад қилган. Янги ташкил этилаётган Креатив индустрия парки айнан шу мақсадларга хизмат қилади.

«Сизларнинг билимингиз, тажрибангиз ва ижодий салоҳиятингиз миллий маданиятимизни янги босқичга олиб чиқишига ишончим комил», — деди президент.

«Биз бундан буён ҳам соҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижодий ва техник ходимлар меҳнатини муносиб қадрлашга устувор аҳамият қаратамиз», — дея қўшимча қилди у.

Маданий дипломатия


Шавкат Мирзиёев охирги йилларда мамлакатда 2 та театр, 19 та маданият маркази, 16 та музей, 20 та мусиқа ва санъат мактаби ҳамда соҳага оид 5 та олийгоҳ ташкил этилганини, 125 та тарихий-маданий мерос объектида асраш ва таъмирлаш ишлари олиб борилганини эслатиб ўтди.

Ўтган йили тасвирий ва амалий санъатни ривожлантириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Тошкентда Ўзбекистон Миллий музейи биноси қурилиши бошланди. 2026 йилда Марказий кўргазмалар зали, Бадиий кўргазмалар дирекцияси фонд биноси ва Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган санъат мактабида қурилиш ва таъмирлаш ишлари режалаштирилган.

Яна бир муҳим жараён — ўзбек маданий дипломатияси изчил ривожланмоқда. Нуфузли халқаро форумлар, танловлар, фестиваллар ҳамда маданият кунлари мунтазам ўтказиб келинмоқда. Хусусан, ўтган йили Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКО Бош конференциясининг сессияси, Бухорода Биринчи халқаро замонавий санъат биенналеси, Нукусда Орол маданияти саммити, Хоразмда Туркий дунё маданият форуми, Тошкентда эса Марказий Осиё ва Озарбайжон маданият вазирларининг биринчи учрашуви юқори савияда ташкил этилди.

Президент ўзбек маданий дипломатиясини ривожлантиришни муҳим йўналиш сифатида қайд этди. Халқаро форумлар, танловлар, фестиваллар ва маданият кунлари мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Хусусан, ўтган йили Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКО Бош конференциясининг сессияси, Бухорода Биринчи халқаро замонавий санъат биенналеси, Нукусда Орол маданияти саммити, Хоразмда Туркий дунё маданият форуми, Тошкентда эса Марказий Осиё ва Озарбайжон маданият вазирларининг биринчи учрашуви юқори савияда ташкил этилди.

«Энг муҳими, Ватанимизнинг санъат соҳасида халқаро жараёнлардаги иштироки кенгайиб, нуфузи ортиб бормоқда. Ўзбекистонлик санъаткорларнинг Европадаги нуфузли маданият масканларидаги чиқишлар хорижлик санъат мухлисларида катта қизиқиш уйғотмоқда», — деб таъкидлади у.

Австриянинг Зальцбург шаҳридаги Grosses Festspielhaus саҳнасида Ўзбекистон Миллий балети ижросида «Лязги. Муҳаббат ва қалб рақси» балетининг премьераси бўлиб ўтди. Венадаги дунёга машҳур Musikverein концерт залида эса Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган опера асари тақдим этилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.