Президент матбуот хизматининг хабар беришича, улар миллий соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш ва мустаҳкамлаш борасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиққан.
Ҳамкорлик доирасида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга қаратилган бир қатор стратегик ҳужжатлар ишлаб чиқилди. Ушбу соҳадаги ўзгаришлар ЖССТнинг эксперт-маслаҳат кўмаги ҳамда унинг халқаро стандартлари ва тавсияларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилмоқда.
Хусусан, малакали тиббиёт ходимлари тайёрланмоқда, бирламчи тиббий-санитар ёрдам, диагностика ва касалликлар профилактикаси тизимлари такомиллаштирилмоқда, давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилмоқда.
Учрашув якунида фармацевтика соҳасини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш, соғлиқни сақлаш соҳасида рақамли ечимлар ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш каби устувор соҳаларда амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда қўшма тадбир ва тадқиқотлар ўтказиш юзасидан келишувларга эришилди.

Куни кеча Самарқандда Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳам Тедрос Адханом Гебрейесус билан учрашди. У ерда «Жамият саломатлиги ва хавфсизлиги йўлида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш» мавзусида халқаро форум бўлиб ўтаётганди.
Улар Ўзбекистон ва ЖССТ ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқдилар. Асосий эътибор соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларга, рақамли тиббиётни ривожлантиришга, фармацевтика бозорини тартибга солишни такомиллаштиришга ҳамда минтақавий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилди. Наркологик даволаш ва реабилитация соҳасида ЖССТ билан шериклик масалалари алоҳида муҳокама қилинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.