Сервис мессенжер орқали олинган файл ва ҳаволалар хавфсизлик даражасини аниқлаш ҳамда эҳтимолий зарарли элементларни аниқлашга ёрдам беради. Бугунги кунга қадар ботдан 17 мингдан ортиқ фойдаланувчи фойдаланган: у орқали 5,3 мингдан зиёд файл ва 4,5 мингдан ортиқ ҳавола текширилган.
Лойиҳа Ўзбекистон Киберхавфсизлик маркази мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. Унинг асосий вазифаси — вируслар ва рақамли коммуникация каналлари орқали тарқаладиган бошқа киберхавфларни аниқлаш ва таҳлил қилишдан иборат.
Бот экспресс-текширув форматида ишлайди: фойдаланувчига файл ёки ҳаволани юбориш кифоя, шундан сўнг тизим қисқа вақт ичида таҳлил натижасини тақдим этади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.