Фото: Шавкат Мирзиёев Остонадаги Минтақавий экологик саммит кўргазмасига ташриф буюрди

Фото: Шавкат Мирзиёев Остонадаги Минтақавий экологик саммит кўргазмасига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга амалий ташрифи доирасида 22 апрель куни Марказий Осиё мамлакатлари, Мўғулистон, Озарбайжон, Грузия ва Арманистон делегациялари раҳбарлари билан бирга Остонадаги EXPO халқаро кўргазма марказида бўлиб ўтаётган Минтақавий экологик саммит кўргазмасидаги миллий павильонларни кўздан кечирди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

МЭС — 2026 диққат марказида экологик сиёсатга комплекс ёндашувни акс эттирувчи саккизта устувор йўналиш турибди: иқлим ўзгаришига қарши курашиш, озиқ-овқат хавфсизлиги ва экотизимлар барқарорлигини таъминлаш, табиий хавф-хатарларга мослашиш ва иқтисодий барқарорликни ошириш, ҳаво ифлосланишини камайтириш ва чиқиндиларни самарали бошқариш, экологик мақсадларга эришиш механизмларини ривожлантириш, табиий ресурсларни барқарор бошқариш, адолатли ва инклюзив «яшил» ўтиш, экологик ҳамда рақамли компетенцияларни ривожлантириш.

Саммит кун тартиби барқарор ривожланишнинг экологик ҳамда ижтимоий-иқтисодий жиҳатларини ҳам қамраб олган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон павильонида экология, иқлим ўзгариши ва Марказий Осиёнинг барқарор ривожланиши соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари акс эттирилган. Меҳмонларга замонавий экологик ривожланиш моделини шакллантириш бўйича асосий ташаббуслар, жумладан, «Чиқиндисиз ҳудуд», «Тоза ҳаво», «Яшил макон», «Экомаданият», «Биомерос» ва «Экологик таълим» каби умуммиллий лойиҳалар экспозицияси тақдим этилган.

Фото


Фото: Шавкат Мирзиёев Остонадаги Минтақавий экологик саммит кўргазмасига ташриф буюрди
Фото: Шавкат Мирзиёев Остонадаги Минтақавий экологик саммит кўргазмасига ташриф буюрди
Фото: Шавкат Мирзиёев Остонадаги Минтақавий экологик саммит кўргазмасига ташриф буюрди
Фото: Шавкат Мирзиёев Остонадаги Минтақавий экологик саммит кўргазмасига ташриф буюрди
Фото: Шавкат Мирзиёев Остонадаги Минтақавий экологик саммит кўргазмасига ташриф буюрди
Фото: Шавкат Мирзиёев Остонадаги Минтақавий экологик саммит кўргазмасига ташриф буюрди

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.