«Ақлли туман» платформаси Тошкент туманларида жорий этилди

«Ақлли туман» платформаси Тошкент туманларида жорий этилди

Мирзо Улуғбек тумани Тошкентнинг вазият маркази ташкил этилган ва «Ақлли туман» платформаси жорий этилган тўртинчи туманига айланди. Шавкат Мирзиёев пайшанба куни туман ҳокимлигига ташрифи чоғида марказ билан танишди.

Шу пайтгача Мирзо Улуғбек туманида жамоат хавфсизлиги, транспорт, ижтимоий ёрдам, коммунал, молия ва банк каби 30 та ташкилот ўз йўналиши бўйича алоҳида-алоҳида, тарқоқ ҳолда ишлаётган эди. Ягона тизим йўқлиги аҳоли мурожаатини тезкорлик билан ҳал қилишга катта тўсиқ бўлаётган, ортиқча вақт ва сарсонгарчиликка сабаб бўларди, дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

«Ақлли туман» платформаси Тошкент туманларида жорий этилди
Таъкидланишича, «Ақлли туман» платформаси тумандаги муаммоларни таҳлил қилиш, тезкор аниқлаш ва ҳал этиш учун мўлжалланган. Тумандаги барча маҳалла вакиллари билан онлайн алоқада бўлиш ва мавжуд вазиятдан доимий хабардор бўлиш имконияти яратилган.

«Бу ерда ижтимоий ва коммунал муаммолар мониторинги олиб борилади, аҳоли мурожаатларининг ижроси назорат қилинади, фавқулодда вазиятларда эса тегишли хизматлар фаолиятини тезкор бошқариш ва мувофиқлаштириш таъминланади», дейилади хабарда.

Платформа таркибига «Хавфсиз ҳудуд» тизими киради. У ҳуқуқбузарликларни кузатиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун хизмат қилади.

Тадбиркорлик субъектларининг рақамли харитаси сунъий интеллект асосида солиқ тушумларини прогноз қилиш ва уларнинг йиғилувчанлигини ошириш имконини беради. Сунъий интеллектга асосланган яна бир тизим — AI Davomat мактабларда дарсларни асоссиз қолдиришни кузатиш ва назоратсизликнинг олдини олиш учун мўлжалланган.

Маълум қилинишича, бундай платформалар Чилонзор, Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларида ишга туширилган. Президент янги тизимни пойтахтнинг бошқа туманларида ҳам жорий этиш бўйича топшириқ берди.

Вилоят ҳокимлари, прокурорлар, ички ишлар, хавфсизлик ва солиқ идоралари раҳбарлари Мирзо Улуғбек туманига бориб, бу тажрибани ўрганиши зарурлиги таъкидланди.

«Ақлли туман» платформаси Тошкент туманларида жорий этилди
Шавкат Мирзиёев 1992—1996 йилларда Мирзо Улуғбек тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган. Ҳокимлик биносида у кишининг хизмат хонаси ва автомобили ўша даврдаги кўринишда қайта тикланган. Шу ерда унинг ҳокимлик даврида қабул қилган энг муҳим қарорлари акс этган экспозиция ҳам ташкил этилган.

«Ақлли туман» платформаси Тошкент туманларида жорий этилди
«Ақлли туман» платформаси Тошкент туманларида жорий этилди
Ҳокимлик атрофидаги тўсиқ олиб ташланиб, кичик боғ ободонлаштирилди. Давлат раҳбари бу ерда дарахт экди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.