Ургутда Саида Мирзиёеванинг ташрифидан сўнг туғруқхона таъмирланди

Ургутда Саида Мирзиёеванинг ташрифидан сўнг туғруқхона таъмирланди

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева орадан роппа-роса тўрт ой ўтиб, Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги «Навоий» оилавий поликлиникасига қайта ташриф буюрди. Бу ҳақда у ўзининг Телеграм каналида ёзиб қолдирди.

ПА раҳбарининг декабрдаги ташрифидан сўнг, 1972 йилда қурилган поликлиника Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан бутунлай қайтадан қурилди.

Ўшанда Саида Мирзиёева тиббиёт муассасасидаги шароитларни «изоҳга ҳожат йўқ» дея таърифлаган эди. Хоналардан дим, қўланса ҳид анқиб, деворларнинг сувоқлари кўчиб тушганди. Ваҳоланки, бу 16 та қишлоқ аҳолиси учун туғруқни қабул қиладиган ягона яқин поликлиника ҳисобланади.

У бутун вилоят соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаш бўйича мастер-режа ишлаб чиқилганини маълум қилди. «Бу шунчаки биноларни таъмирлаш эмас, балки бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизимига бўлган ёндашувнинг ўзини қайта кўриб чиқишдир».

Ургутда Саида Мирзиёеванинг ташрифидан сўнг туғруқхона таъмирланди
«Энди туғруқ бўлими энг замонавий талабларга жавоб беради», — деди ПА раҳбари.

«Куни кеча ушбу даргоҳда биринчи чақалоқ — Шавкатжон дунёга келди. Мен буни бошлаган барча ишларимизнинг хайрли эканига бир ишора, деб билдим», — деб ёзди у ва матнга қўлида чақалоқ билан тушган фотосуратни илова қилди.

Ургутда Саида Мирзиёеванинг ташрифидан сўнг туғруқхона таъмирланди
Саида Мирзиёева фермер Ҳайдаровлар оиласида ҳам бўлди. «Уларнинг тажрибасини, шубҳасиз, кенг оммалаштирса арзийди», — деди президент ёрдамчиси.

Ургутда Саида Мирзиёеванинг ташрифидан сўнг туғруқхона таъмирланди
Бундан ташқари, Мирзиёева Тойлоқ туманидаги сув таъминоти тармоқларини реконструкция қилиш лойиҳаси билан танишди. Мақсад — барча маҳаллалар аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.