Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса тунда А 373 автомагистралининг 93-километрида юз берган. Howo юк автомобили бир йўналишда ҳаракатланаётган бир нечта автомобилларга келиб урилган.
ЙТҲ қурбонлари Cobalt автомобили ҳайдовчиси ва йўловчиси бўлиб, улар воқеа жойида ҳалок бўлган. Жароҳатланганлар шифохонага ётқизилган ва тиббий ёрдам олмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Юк автомобили ҳайдовчиси ушланган, тергов ишлари олиб борилмоқда, авария сабаблари аниқланмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.