Синоптиклар маълумотига кўра, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида сел келиш хавфи прогноз қилинмоқда.
Шунингдек, айрим ҳудудларда ёмғир сувларининг тўпланиши кузатилиб, бу маҳаллий сув босиш ҳолатларига олиб келиши мумкин.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда яшовчи аҳолига, шунингдек, ушбу йўналишларга бораётган сайёҳлар ва ҳайдовчиларга эҳтиёт чораларига риоя қилиш тавсия этилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.