«ЕХҲТ модели ёшларга дипломатия ва музокаралар соҳасида амалий тажриба беради, шу билан бирга халқаро ташкилотлар фаолиятини чуқурроқ тушунишга ёрдам беради. Марказий Осиё бўйлаб иштирокчиларни бирлаштирган ушбу ташаббус минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади ҳамда хавфсизлик соҳасидаги умумий муаммоларни ҳал этишда ёшларнинг иштирокини қўллаб-қувватлайди», — деди Ўзбекистондаги ЕХҲТ Лойиҳалар координатори, элчи Антти Карттунен.
Беш кун давомида иштирокчилар ЕХҲТ фаолиятига чуқур кириб борадилар, хавфсизлик соҳасидаги долзарб муаммоларни муҳокама қиладилар, қарор қабул қилишда ёшларнинг роли ҳамда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2250-сонли «Ёшлар, тинчлик ва хавфсизлик» резолюциясини ўрганадилар.
«Мен учун ЕХҲТ моделида иштирок этиш халқаро қарорлар қандай қабул қилиниши ва дипломатик мулоқот қандай йўлга қўйилишини яхшироқ тушуниш имкониятидир. Журналист сифатида мен учун жамоат олдида чиқиш, далил келтириш ва таҳлилий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш, шунингдек Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидан келган ёшлар билан тажриба алмашиш жуда муҳим», — деди Тожикистондан иштирокчи Нигора Илолова.
Дастурда интерактив сессиялар, дипломатик баҳслар ҳамда ЕХҲТ Доимий кенгашининг тўлиқ симуляцияси каби амалий форматларга алоҳида эътибор қаратилган. Унда ёшлар дипломатлар ролини бажариб, долзарб масалалар бўйича кўп томонлама музокаралар олиб борадилар. Шунингдек, гендер тенглиги, инклюзив иштирок ва тинчлик ҳамда хавфсизликни таъминлашда ёшларнинг роли масалаларига ҳам алоҳида урғу берилмоқда.
«Central Asian Model OSCE 2026 иштирокчиларга халқаро дипломатия соҳасида назарий билимлар билан бирга амалий тажриба ҳам тақдим этади. Бу эса музокара олиб бориш, консенсусга эришиш ва конструктив кўп томонлама мулоқот кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилади».
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.