Музокаралар давомида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, ташқи ишлар вазирликлари ўртасида мунтазам алоқаларни йўлга қўйиш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда туризм соҳасида янги имкониятларни кенгайтириш бўйича келишувларга эришди.
Шунингдек, учрашувда халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Сейшел Республикаси Ҳукумати ўртасида «Умумий ҳамкорлик тўғрисида»ги битим имзоланди.
Таъкидланишича, мазкур ҳужжат икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.