АҚШ Ўзбекистонга 26 нафар фуқарони депортация қилди

АҚШ Ўзбекистонга 26 нафар фуқарони депортация қилди

АҚШ миграция қонунчилигини бузган 26 нафар Ўзбекистон фуқароси 1 май куни чартер рейс орқали ватанга қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Шахсларни аниқлаш, зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ва хавфсиз қайтариш билан боғлиқ барча жараёнлар икки томонлама ҳамкорлик доирасида тезкор тарзда мувофиқлаштирилди.

Аввал ҳам шунга ўхшаш рейс амалга оширилган эди: 11 март куни Ўзбекистонга 65 нафар фуқаро қайтарилган.

Мавжуд маълумотларга кўра, Дональд Трамп АҚШ президенти лавозимига киришганидан буён миграция сиёсати кучайтирилиши доирасида мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси депортация қилинган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.