Бу йил фестивал 50 кун — 12 июлгача давом этади. Тадбирда дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатидан меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда, ташриф буюрувчилар умумий сони эса бир неча миллион нафардан ошиши мумкин.
Тадбир дастуридан 150 дан ортиқ маданий, таълимий ва кўнгилочар тадбирлар ўрин олган: гала-концертлар, дронлар шоуи, очиқ осмон остида симфоник чиқишлар, мода ҳафталиклари, фестиваллар, кўргазмалар, театр томошалари ва халқаро форумлар.
Юбилей фестивалининг ўзига хос жиҳатларидан бири сифатида Гиннесс рекордлар китобига оммавий гул экиш бўйича рекорд киритилиши мумкин. Тадбирга тайёргарлик доирасида Наманган шаҳри ва вилоят туманларида аллақачон қарийб 5 миллион туп мавсумий гуллар экилган.
Фестивал 12 июль куни «Янги Ўзбекистон» боғидаги тантанали тақдирлаш маросими билан якунланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.