Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди

Мирвоҳид Мирилясович Азимов Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақдаги қарор 26 май куни Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди.

ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, шу куни у вазирлик жамоасига таништирилган.

46 ёшли Мирвоҳид Азимов 2020 йил кузидан буён Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг Халқаро ҳуқуқ мутахассислиги бўйича бакалавриат ва магистратура дастурларини тамомлаган. Юридик фанлар номзоди.

Ташқи ишлар вазирлиги тизимида 20 йилдан ортиқ тажрибага эга, шундан 4 йил Пекин шаҳридаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти котибиятида ишлаган. Бундан ташқари, у Ташқи ишлар вазирлигининг Шартнома-ҳуқуқий бошқармасини бошқарган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.