Янги марказ балиқчилик соҳасида ягона давлат бошқаруви тизимини йўлга қўйиш, сув объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, илмий ёндашувларни кенг жорий этиш ҳамда тадбиркорларни тизимли қўллаб-қувватлаш билан шуғулланади.
Шунингдек, марказ ҳузурида Балиқчиликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳам ташкил этилиб, соҳани молиявий рағбатлантиришнинг янги механизмлари жорий этилади.
Мазкур тизим балиқчилик тармоғини замонавий бошқарув асосида ривожлантириш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва соҳада янги инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.